Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактабларда ҳуқуқбузарлик профилактикаси дарси бўлиб ўтди
2870
Жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтириш, жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири.
Мактабларда ҳуқуқбузарлик профилактикаси дарси бўлиб ўтди

Атроф-муҳитда рўй бераётган ҳар қандай воқеа ҳодисаларга муносабат билдириш, ёшлар айниқса, мактаб ўқувчилари ўртасида бузғунчи ғояларга қарши курашишни тарғиб қилиш, уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тасаввурларини бойитиш борасида божхона хизмати ходимлари томонидан мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактабида 11-синф ўқувчиларига Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси дарси ўтказилди.

Дарсда мутахассислар энг аввало божхоначи деган шарафли касбга тўхталиб ўтиб, бу касб эгаларининг ватан, муқаддас юрт олдидаги масъулияти, жавобгарлиги ҳақида айтар экан, соҳага қизиқиб, келажакда божхоначи бўлишни орзу қилган айрим ўқувчиларга ушбу касбни эгаллаш бўйича тегишли тавсиялар берди.

Бундан кейин ўқувчиларга дарснинг асосий мақсади, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиши ва унга сабаб бўлаётган омиллар, фуқаролар ва айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирда ўқувчиларга божхона соҳасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, давлат чегарасидан товар-моддий бойликларни олиб ўтиш тартиблари, ёшлар орасида зўравонликни тарғиб қилувчи ҳар хил мазмундаги диний материалларни олиб кириш, олиб чиқиш, тарқатиш, тарғиб этиш каби ҳаракатларни содир этмаслик бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

Тадбир сўнгида мутахассислар бугунги ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни турли хил зарарли ахборот ҳуружларидан ҳимоя қилиш, ёшларга тўғри йўл кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқларини қонун билан ҳимоя қилиш каби масалалар барча соҳа вакиллари қатори божхоначилар диққат марказидан четда қолмаслигини таъкидлашди.

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг