Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1109
Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин. Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли найранг ва усулларни қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.
Кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш  фош бўлди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро К.М.нинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснинг юклари  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий оғирлиги 331,4 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Шовот” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаролар А.С. ва Ч.М.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахслар 120,65 грамм кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.

 “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ҳам фуқаро С.И.нинг найрангини ўз вақтида фош этишди.

Ушбу шахс “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, белгиланган тартибда тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратидан яширилган, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган жами 64,25 грамм кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг