Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц” ҳаво фильтри ичига кумушларни яшириш фойда бермади
1197
Заргарлик буюмларини турли яширин йўллар билан олиб ўтишга уринган кимсаларнинг кирдикорлари божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
“Мерседес Бенц” ҳаво фильтри ичига кумушларни яшириш  фойда бермади

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада автомашинанинг ҳаво фильтри ичига, устамонлик билан яширилган, умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 315 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

катта инспектори

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг