Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 2600 АҚШ долларини яширинча олиб чиқилиши олди олинди
1868
Андижон вилояти божхона бошкармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган фуқаро И.Г. томонидан содир этилган божхона қоидабузарлигини фош этишди.
Андижонда 2600 АҚШ долларини яширинча олиб чиқилиши олди олинди

Ушбу аёл йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, рухсат этилган меъёр -  5000 АҚШ долларидан ташқари яна 2600 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар эквивалентда 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишни ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширишади. Агар олиб чиқилаётган нақд хорижий валюта 2000 АҚШ долларига тенг ёки ундан кам бўлса, у ҳолда ёзма декларациялаш талаб этилмайди.

Ҳозирда юқоридаги холат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг