Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1218
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қора ва рангли металларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди.

Нукус шаҳрида фуқаро К.А. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 13,6 миллион сўмлик оғирлиги 1 тоннадан ортиқ бўлган рангли металлар борлиги аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг