Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - давлат ва жамият кушандаси
1714
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Коррупция - давлат ва жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупция - давлат ва жамият кушандаси

Тадбирни очар экан, Марказ директори А.Турсунов сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш муросасиз тус олаётганлигини таъкидлади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси тезкор вакили, майор А.Сайётов иштирок этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишларни атрофлича таҳлил қилди.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан кўргазмали материаллар ҳамда видеороликлар намойиш этилди.

Давра суҳбатида иштирок этган Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани суди судьяси М.Кукиев мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш ўзининг янада фаол ва самарали янги босқичига кўтарилаётганини қайд қилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди.

Бунда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618 сон Фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу Фармон билан давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ҳозирда коррупцияга қарши кураш йўналишидаги чора-тадбирлар жорий йилнинг май ойида тасдиқланган 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш дастури асосида олиб  борилмоқда.

тадбирда давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя ҳатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида мутассади идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

9.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг