Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.
Жаҳон мамлакатларида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд.
Ички назорат— бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган.
Ташқи назорат— бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига эришиш оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва ҳ.к.
Сайлов тизими орқали курашиш—демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупция учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. Коррупцияга сайловлар орқали таъсир ўтказиш энг самарали усул ҳисобланади.
Бунда Конституциявий назорат органлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳамияти ортади. Яъни, коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни конституциявий назорат органи томонидан конституцияга зид деб топиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби методлардан унумли фойдаланиш кўплаб давлатларни коррупция даражаси жуда паст бўлган давлатлар қаторига олиб чиққан.
Мухтасар қилиб айтганда, коррупцияга коррупция қарши, комплекс равишда, пухта ишлаб чиқилган дастур орқали курашиш лозим. Акс ҳолда исталган давлат ёки жамиятни инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши мумкин.
8.10.2019