Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, “Чинор” йўл патрул хизмати масканига кириб келган, фуқаро М.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112,2 миллион сўмлик 6600 дона “Тропикамид 10 мг.” ва 120 миллион сўмлик 8400 дона “REGAPEN 300 мг.” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 232,2 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жавоҳир Караматов
ДБҚ Ахборот хизмати
Катта инспектори
7.10.2019