Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда божхоначилар учун бадиий кеча ўтказилди
2088
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Навоийда божхоначилар учун бадиий кеча ўтказилди

Унда божхоначилар, маънавият тарғиботчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.     

Тадбирда сўзга чиққан  Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Азамат Камалов, Тошкент давлат юридик университети профессори Омонулла Мухаммаджанов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Тўхтаева, Ўзбек драма театри актёри Камолиддин Рахимов ҳамда Ёзувчилар уюшмаси шоираси Ойдинисо ва бошқалар мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, халқимиз онггу тафакукурида рўй берган янгиланишлар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида сўзлаб беришди.

Таъкидлаш жоизки, умумхалқ байрами арафасида ташкил қилинаётган бу каби жонли мулоқотлар, адабий-бадиий кечалар юртдошларимизга байрам кайфиятини улашишда муҳим роль ўйнамоқда.

Кечада бадиий жамоалар томонидан тинчликни, Ватанни тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Божхона ходимлари ҳам буюк аждодларимизнинг бадиий меросидан парчалар ўқиб, санъат ва адабиётга қизиқишларини намоён этдилар.

 А.Назаров

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг