Чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида аҳолига сифатсиз дори воситалари инсон саломатлиги учун қанчалик зарар эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигига қарамай, ҳамон мамлакатимизга сифати кафолатланмаган дори-дармонларни олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара- божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда кириб келган К.М.нинг қинғир қилмишлари фош қилинди.
Ушбу аёлнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 600 минг сўмлик 60 дона “Супер Чистотело” номли дори воситаларини қўшни давлатдан олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам, қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Ш.Ш. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, эгнидаги кийимлари чўнтакларидан умумий қиймати 50 дона конвалютада (ҳар бирида 50 таблеткадан) “Danomed” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, республикамизда жисмоний шахслар божхона чегаралари орқали шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача номдаги ва ҳар бири 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори препаратлари ҳамда 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.
4.10.2019