Шунинг учун дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида бизнинг мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда республикамиз сарҳадларидан кириб келишини олдини олиш бўйича чегара божхона постларида қатъий назорат ўрнатилган.
Куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ровот чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро ушбу тартиб таомилларни четлаб ўтишга уринганлиги фош этилди.
Жумладан, фуқаро К.Ф.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасидан 2.04 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.10.2019