Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган Ҳ.О. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, мазкур фуқарога тегишли ҳамён ичидан рангсиз целлофанга ўралган соф оғирлиги 1,5 грамм “гашиш” гиёхвандлик моддаси топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.10.2019