Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан фош этилди
1436
Дори воситаларини яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга уринган фуқаролар ўз вақтида фош бўлди.

Яъни, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ҳ.В.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасидан жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий нархи 42 миллион сўмлик 978 дона турли хилдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштиру суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

3.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг