Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда профилактик тадбир
2446
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида аҳоли билан ўтказиладиган давра суҳбатларининг роли катта. Шу сабабли Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва божхона қоидабузилишларининг олдини олишда турли учрашув ва мулоқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарёда профилактик тадбир

Жумладан, яқинда бошқарманинг Божхона назоратини ташкил этиш ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Сирдарё” чегара божхона пости яқинида яшовчи ва мазкур ўтказиш пункти орқали харакатланувчи фуқаролар иштирокида давра  суҳбати  ўтказилди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарори ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарорларининг мазмун моҳияти тадбир иштирокчиларига яқиндан тушунтирилди.

Давра суҳбатида иштирокчиларга диний, миссионерлик, порнографик, зўравонлик ва  шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни олиб киришнинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига божхона қонун ҳужжатлари талаблари, хусусан, товар моддий бойликларни, валюта қимматликлари ва заргарлик буюмларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, таъқиқланган товарлар ҳақида божхона тўғрисидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари тушунтириб  берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг