Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди
970
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллийлаштириш дастурини тўлақонли амалга ошириш ва корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга энг устувор вазифалар сифатида қаралмоқда.
Навоийда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди

Бу борада бевосита Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, импортни омтималлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек ҳудудларга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи бевосита Навоий вилояти учун ҳам ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, вилоятда 34 хилдан ортиқ минерал хомашё захиралари мавжуд. Бентонит, каолин, кварц минерал моддалар шулар жумласидандир.

Ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш мақсадида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотларни барча тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек экспортёрлар, хорижий инвесторлар ва маҳаллий корхоналар фаолиятида учраётган муаммолар ечимида амалий ёрдам бериш мақсадида божхона органлари ва тадбиркорлар ўртасида доимий равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда брифинглар ташкил этиб келинмоқда. Бу каби тадбирларнинг навбатдагиси Навоий вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари А.Асамов бошчилигида бўлиб ўтди.

Учрашувда тадбир иштирокчиларига вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари, инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, тадбирда бевосита божхона соҳасида яратилаётган қулайликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5837-сонли Фармони билан 2019 йилнинг 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 % дан 15 % га туширилгани;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сонли Қарорига асосан, божхона органларида ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилганлиги;

- божхона органларида хавфни бошқариш тизимининг жорий этилиши натижасида божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни бир неча баробарга қисқартиришга эришилганлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 660-сонли қарорига асосан, маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг
50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши алоҳида таъкидланди.

Бироқ, шу билан бирга вилоятда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан:

- божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда олиб келинган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш;

- рақобатбардош, қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқариш ҳисобига импортни оптималлаштириш;

- экспортга жўнатилган товарлар учун валюта маблағларининг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида асосий эътибор айнан шу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилди.

Ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркорлар томонидан амалдаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича бир қатор асосли таклифлар ҳам билдирилди.

Албатта, бу каби учрашувлар келгусида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда ўзининг ижобий самарасини беради.

1.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг