Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 2 килограммга яқин гашишни танасига боғлаб олган шахсни қўлга олишди
2003
Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Андархон” чегара божхона постида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Й.Ж. белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс баданига 1,96 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасини боғлаб олгани фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг