Бунинг учун давлат ва жамият томонидан қанча маблағ, ресурс ва имкониятлар зарур бўлса, барчасини сафарбар этилмоқда.
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ҳам тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси Муротжон Азимов иштирок этиб, институт профессор-ўқитувчиларини байрам билан қутлади.
Муҳтарам Президентимизнинг шарафли касб эгаларига йўлланган байрам табригида таъкидланганидек, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.
Шу муносабат билан тадбирда Давлат божхона қўмитасининг буйруғига мувофиқ, божхона институти курсантларининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асосларини ўргатишдаги фидоийлигини инобатга олган ҳолда бир гуруҳ институт профессор-ўқитувчилари Давлат божхона қўмитасининг буйруғига мувофиқ мукофотланди.
Тадбирда сўзга чиққан ўқитувчилар муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳаси ривожи ҳамда ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборни ўзларининг меҳнатлари билан оқлашларини изҳор этишди.
30.09.2019