Мазкур танловда 121 бош хизмат итлари қаторида Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказининг ҳам хизмат итлари кўргазмада ва кўргазмали чиқишда иштирок этишди.
Ўтказилган турли мусобақаларда немис овчаркаси зотига мансуб “Леди” лақабли ва Шарқий Европа овчаркаси зотига мансуб “Симба” лақабли хизмат итлари фахрли 1-ўринни, немис овчаркаси зотига мансуб “Челси” лақабли хизмат ити эса фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, мусобақаларда ғолиб итлар ўртасида энг яхши итни аниқлаш борасида ўтказилган танловда ҳам Миллий кинология марказининг немис овчаркаси зотига мансуб “Леди” лақабли хизмат ити 1-ўринга муносиб деб топилди ва кўргазманинг мутлақ чемпиони бўлди.
Мусобақаларни Германиянинг халқаро тоифадаги ҳаками Александр Миллер бошқарди ва Миллий кинология маркази хизмат итларининг ташқи кўринишини ҳам алоҳида эътироф этиб, Миллий кинология маркази кинологларини диплом ва медаллар билан тақдирлади.
30.09.2019