Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди
1548
Сўнгги вақтларда мамлакатимизда импортни оптималлаштириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш борасидаги ишлар юзасидан Муҳтарам Президентимиз томонидан бир қатор кўрсатма ва вазифалар берилди.
Бухорода тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 5 июнь куни 2019 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича, жорий йил 13 сентябрдаги ва айниқса 17 сентябрдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишларида бу йўналишда муҳим вазифалар белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятида ҳам импорт қилинаётган технологик ускуналардан самарали фойдаланмаслик, четдан хорижий валютага олиб келинган технологияларни ишлатилмай турганлигига доир  кўплаб ҳолатлар мавжуд.

Мазкур ҳолатларни ўрганиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари А.Асамов мазкур вилоятда бўлиб, тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Таъкидланганидек, хориждан ускуналар харид қилган тадбиркорлар уларни қисқа муддатларда ишга туширишга ва қўшимча ишчи ўринларини яратишга ҳаракат қилишади. Аммо, бу жараёнда улар айрим муаммоларга ҳам дуч келишади.

Ушбу муаммоларини тезда ҳал этиш, режалаштирилган корхоналарни қисқа муддатларда ишга туширишга кўмаклашиш юзасидан шахсан давлатимиз раҳабари томонидан қатъий топшириқлар берилган бўлиб, сайёр учрашувдан кўзланган бош мақсад ҳам аслида шунга қаратилди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Фармонга мувофиқ мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш                      ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солишнинг самарали тизимини ишга тушириш борасида навбатдаги қадамлар қўйилди.

Бу йўналишдаги кенг қамровли ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5837-сонли Фармони билан 2019 йилнинг 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 % дан 15 % га туширилгани ҳам тадбиркорлар томонидан қизғин қаршиланмоқда.

Тадбир якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг