Бу сўзларни эшитганда қалблар жунбушга келиб, кўнгиллар ёришиб кетади. Зеро, эсимизни таниган илк онларимиздан бошлаб айнан улар бизнинг қўлимиздан тутиб келмоқда. Ҳеч биримиз биринчи бўлиб ўқиш-ёзишни ўргатган устозимизни ёдимиздан чиқармаганмиз, десак, муболаға бўлмайди.
Айтиш керакки, мамлакатимизда 1997 йилдан буён 1 октябрнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонланаётгани миллатимизнинг устоз-мураббийларга бўлган ҳурмат-эҳтиромининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди. Бу кунда барча шогирдар ўз устозларини байрам билан қутлашади.
Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам байрам муносабати билан ўзлари таҳсил олган мактабларда бўлиб, ўқитувчи ва мураббийларини қизғин табрикладилар.
1.10.2019