Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости вакиллари Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро Х.В. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани белгиланган тартибла божхона назоратидан ўтказди.
Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида фуқаро Х.В. томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 6,2 миллион сўмлик 37 дона сифати кафолатланмаган яъни ҳатто ёрлиқлари бўлмаган алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.09.2019