Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезддаги “дрон” тўхтатиб қолинди
1113
Мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.
Поезддаги “дрон” тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган йўловчи поездининг йўловчилари божхона назоратидан ўтказилди. Текширув давомида, хорижий давлат фуқароси А.О. вагон ўриндиқлари остига яширган ҳолда, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини яширинча мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштиру ҳаракатлари давом эттирилмоқда.Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

 

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг