Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари томонидан бензин ёнилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1141
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона ходимлари томонидан бензин ёнилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан бензин ёнилғисини юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида бартараф этилди.

Ушбу постга кириб келган хорижий фуқаро М.Н. бошқарувидаги бўлган “DAF 4X2EXF05 FT XF 10” русумли юк автомашинаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг тиркамасига умумий қиймати 550 000 сўмлик 100 литр “АИ-92” маркали бензин яширилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг