Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш авлод тарбиясида оиланинг ўрни муҳимдир
1316
Халқимизда бола тарбияси оиладан бошланади деган нақл бор. Зеро, ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила муҳим аҳамият касб этади. Бугунда эса ёшларни келажакда малакали кадр бўлиб етишида жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Ёш авлод тарбиясида оиланинг ўрни муҳимдир

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ёш ходимларни зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишлари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари, шунингдек коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қўл урмасликлари юзасидан уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан очиқ мулоқот тарзида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда ёш ходимларни маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш жараёнида ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, фарзандлар тарбияси, хулқ-атвори, билим савияси ҳамда коррупция каби иллатларга аралашиб қолмасликлари юзасидан бошқарманинг тегишли бўлимлари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнинг оилавий ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди. Тадбир давомида эса йиғилиш қатнашчиларига қисқа метражли фильм намойиш этилди ҳамда буклетлар тарқатилди.

Тадбир якунида эса шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига ҳамда яқин қариндошларига миннатдорчилик билдирилди, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда улар томонидан йўлланган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг