Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган кимса фош бўлди
1335
Божхона органлари ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан мамлакатимиздан олиб чиқишга уринган кимсаларни фош этишди.
Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган кимса  фош бўлди

Жумладан, Сирдарё вилоят божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга чиқиб кетиш учун постга кириб келган фуқаро Ю.О.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, ушбу фуқаро божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияда кўрсатмасдан 300 минг россия рублини олиб чиқишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг