Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд темир йўл вокзалида жойлашган автобекатда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Т. “Дамас” русумли автомашинага жойлаётган 120 дона хорижда ишлаб чиқарилган пиво маҳсулотлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс назоратдан ўтказилди.
Натижада, юкланаётган пиво маҳсулотларининг ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2019