Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев раҳбарлигида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида импортни оптималлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишларни натижадорлигини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ ташриф буюрди.
Фарғона вилоятига 27 октябрь куни ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари, даставвал Учкўприк туманидаги “Шаффоф метан саноат” МЧЖ, “Имкон Пласт ЭИЗ” УК, “Грей Коканд” МЧЖ, Қўқон эркин иқтисодий зонаси божхона пункти ҳудудларида амалга оширилган ишлар, маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш кўрсаткичлари корхона ва ташкилотлар фаолияти давомида амалга оширилиши мумкин бўлган имкониятлар атрофлича ўрганилиб, бугунги кунда тадбиркорларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Фарғона вилояти худудидаги “Андархон” ва “Ўзбекистон” чегара божхона постига ташриф буюриб, ушбу божхона постларида хизмат фаолияти, божхона соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, республикамизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар, экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ҳамда божхона пости орқали харакатланаётган фуқароларга яратилаётган шарт-шароитлар билан батафсил танишиб ўтдилар.
Ўрганишлар жараёнида Фарғона вилоятида жорий йилнинг январь-август ойларида республикамизга товарлар импорти жами 14,4 млрд. долларни ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга ёки 3,8 млрд. долларга ошганлиги, импорт товарларининг асосий қисмини технологик асбоб-ускуналар (103 млн. доллар ёки 30 фоиз), табиий қазилмалар (36 млн. доллар ёки 10 фоиз), транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари (34 млн. доллар ёки 10 фоиз), металлар ва улардан тайерланган буюмлар (32 млн. доллар ёки 9 фоиз), ёғоч-тахта маҳсулотлари (24 млн. доллар ёки 7 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (19 млн. доллар ёки 5 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (18 млн. доллар ёки 5 фоиз) ташкил этган.
Шунингдек, товарлар импортида камайиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Жумладан, металлар ва металл буюмлар 6 млн. долларга ёки 15 фоизга, оёқ кийимлар ва унинг қисмлар 2 млн. долларга ёки 94 фоизга, тош, гипс ва цементдан ясалган буюмлар 1 млн. долларга ёки 41 фоизга, ҳайвонлар учун озуқалар 430 минг долларга ёки 8 фоизга, кимё саноати маҳсулотлари 408 минг долларга ёки 5 фоизга, керамика буюмлари 381 минг долларга ёки 47 фоизга камайганлиги тўғрисида божхона органлири ходимлари томонидан маълумотлар берилиб, вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчисига ва унинг раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳга давлат божхона хизмати органлари томонидан доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги тўғрисида ахборотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармонига биноан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилгани тадбиркорларга яқиндан етказилди. Мазкур ўзгариш истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз «занжири»ни шакллантириш мақсадида қабул қилингани таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев раҳбарлигида ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги ўрганиш манзили Наманган вилоятида давом этмоқда.
28.09.2019