Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“УАЗ”да нима олиб кетилаётган эди?
1315
Божхона органи ходимлари томонидан рангли металлларнинг республикамиз бўйлаб ноқонуний олиб ўтилиши ва айланмасининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“УАЗ”да нима олиб кетилаётган эди?

Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда, “УАЗ” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Б.С. га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 520 килограмм бўлган рангли металл парчаларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг