Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нексия ўриндиғи остидаги оғу фош этилди
1185
Божхона органлари ходимлари гиёҳванд моддалар савдосига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Нексия ўриндиғи остидаги оғу фош этилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказган тезкор тадбири давомида марихуана гиёҳвандлик моддасининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ғиждувон туманида ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.Ш. тезкор гуруҳ  вакиллари томонидан тўхтатилиб, автомашинаси тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғи остига 8 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган умумий оғирлиги 45,12 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг