Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт қутиларига яширилган оғу
1194
Божхоначилар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик савдосига ўз вақтида чек қўйилди.
Гугурт қутиларига яширилган оғу

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Қамаши туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Х.Ж. етти дона гугурт қутисига жойланган 13,8 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасининг ҳар бир қутисини 500 минг сўмдан пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ғ.нинг вақтинча яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Аниқланишича, ушбу шахс вақтинча яшаш хонадонида 2 дона гугурт қутиси ҳамда елим идиш ичида 22,3 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг