Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги ноқонуний маҳсулотлар манзилига етиб бормади
1356
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали товарлар ҳам белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилади.
Жўнатмалардаги ноқонуний маҳсулотлар манзилига  етиб бормади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари юртимизга юборилаётган маҳсулотларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида турли қонунбузарлик ҳолатларига чек қўйилмоқда.

Хориждан 55 нафар фуқаролар номига юборилган  оғирлиги 1120 килограмм бўлган почта жўнатмалари орасида декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик салкам 200 донага яқин  турли хилдаги кийим-кечаклар борлиги аниқлашди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг