Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мини-футбол саралаш босқичида беллашишди
2414
Фарғона вилояти божхона бошқармасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоят божхона бошқармалари терма жамоалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган минифутбол бўйича мусобақанинг саралаш ўйини ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят божхона бошқармалари ходимларидан таркиб топган 3 та жамоа ўзаро беллашишди.

Мусобақа жадвалида Андижон вилояти божхона бошқармаси жамоаси очколар ҳисобида етакчилик қилишди. Мутлақ ғолибни аниқлашда Фарғона вилояти божхона бошқармаси жамоалари ҳамда Андижон вилояти божхона бошқармаси жамоаси ўртасида кечган ўйинда ҳал бўлди. Ўйин кутилмаган натижаларни тақдим этди. Якуний ҳисоб: 0-1

Мусобақа ғолиблиги Андижон вилояти божхона бошқармаси жамоасига насиб қилди. Фарғона вилояти  божхона бошқармаси жамоаси 2- ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

- Мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун ўйинларга Ўзбекистон футбол федерациясининг малакали ҳакамлари жалб этилди. Ҳал қилувчи ўйинлар шиддатли ва қизиқарли тус олганидан кўриниб турибдики, ҳамкасбларимизда спортнинг ушбу турига нисбатан қизиқиш жуда кучли.

Ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали маросим республикамиз мадҳияси садолари остида бошланди. Тадбирда сўзга чиқган Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги И.Азимов мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, юртимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти томонидан республикамиз божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Божхоначилар учун божхона органлари ва хизмат уйлари ҳудудларида минифутбол, баскетбол майдонлари бунёд этилиб, спорт заллари янги замонавий тренажёрлар билан жиҳозланмоқда

Зеро, спорт билан мунтазам шуғулланадиган ва чиниққан ходимларгина божхона органларига юклатилган вазифаларни жисмонан ва руҳан бажаришга ҳамиша тайёр туришади.

Тадбир давомида мусобақа ғолибларига  диплом ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, бир қатор номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди ва уларга эсдалик совғалари туҳфа қилинди

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг