Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”да олиб кетилаётган ноқонуний товарлар манзилига етиб бормади
1247
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
“Кобальт”да олиб кетилаётган ноқонуний товарлар манзилига етиб бормади

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро У.М. бошқарувидаги Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда, назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 55,6 миллион сўмлик 274 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг