Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – давр талаби
1438
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони доирасида 9203-ҳарбий қисм қўмондонлиги, вилоят божхона бошқармаси, Урганч ҳарбий прокуратураси, Ҳазорасп тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ҳазорасп тумани Саримой маҳалласидаги чегара олди ҳудудлардаги маҳаллий аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар орқали товар-моддий бойликлар олиб кирилишини олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – давр талаби

Тадбир иштирокчилари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳияти, божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, давлат чегараси орқали ҳаракатланиш қоидалари ва ушбу йўналишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар берилди. 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини янада оширишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш каби вазифалар белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида сўзга чиққан маҳалла оқсоқоли Давлатмурод Дийдаров – бугун биз шукроналик ҳисси билан яшашимиз кераклиги, чегара орқали ноқонуний товар-моддий бойликлар олиб ўтиш орқали осон даромад топиш эмас, балки сабр қилиб ҳалол меҳнат қилсаккина ўйлаган мақсадларимизга эришишимиз, тинчлик хотиржамликда ҳаёт кечиришимизнинг ўзи катта бахт эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вактида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан йўлланган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди. Шунингдек, иштирокчиларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда бошқарманинг (62) 224-59-20-рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг