Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарзанд тарбияси учун миннатдорчилик билдирилди
1595
Ёшларимизнинг ҳар бири замонавий билимларни пухта эгалласа, ўз касбининг устаси бўлса, ота-онаси, жамиятимиз олдида юзи ёруғ бўлиб, мамлакатимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади. Юртимиз таълим тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ана шу эзгу муддаога, халқимизнинг азалий интилишлари негизи – баркамол авлод орзусини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.
Фарзанд тарбияси учун миннатдорчилик билдирилди

Бугун мамлакатимизда ўз мутахассислиги бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи устувор вазифага айланди.

Юртбошимиз томонидан бугунги тинч осойишта кунларимиз, ёшларга берилаётган юксак эътибор, уларни соғлом фикрли қилиб вояга етказиш учун яратилаётган шарт-шароитлар қалбимизни ғурур-ифтихорга тўлдиради. Берилган имкониятдан самарали фойдаланган ёшлар кўплаб ютуқларни қўлга киритаётгани қувонарли. Албатта бундай натижаларга эришишда ёшларнинг ота-онаси, устозларининг ўрни катта.

Ана шундай ёшларни эришган ютуқларини рағбатлантириш, яқинларига миннатдорлик билдиришга божхона тизимида ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 2-курсида таҳсил олаётган тингловчи Нигматова Гўзал ҳамда 3-курси тингловчиси Тўхтамуродов Бобурни чин маънода кўплаб ютуқларни қўлга киритган ёшлар сирасига киритиш мумкин. Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси, Ёшлар иттифоқи етакчиси ҳамда Фахрийлар Уюшмаси бўлими Раиси томонидан айни кунда уларнинг ота-оналарини муносиб табриклаш мақсадида маҳаллаларига бориб, ёшларнинг ота-оналарига Фахрийлар Уюшмасининг Миннатдорлик хатини тантанали равишда топширишди.

Ҳар бир ота-она фарзанди учун билдирилган ишонч ва рағбатдан кўнгли тоғдек кўтарилади. Келажаги порлоқ ёшлар истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган тадбирда бу жиҳатлар алоҳида қайд этилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида тингловчи Г.Нигматованинг отаси Б.Нигматов ҳамда Б.Тўхтамуродовнинг онаси Н.Йўлдошевага фарзандларининг эришган ютуқлари эътироф этилди. Бу каби ёшларнинг сафи янада кенгайсин дея ният билдирилди. Тингловчиларнинг келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тиланиб, яқинларига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Улар 2018-2019 ўқув йилида ўзларининг билими ҳамда интизоми билан институтда жорий этилган “NAMUNALI BOJXONA TINGLOVCHISIGA” кўчма вимпели ва “NAMUNALI BOJXONA TINGLOVCHISIGA” кўкрак нишонига муносиб деб топилгани таъкидланди.

Кўтаринки кайфиятда кечган учрашув якунида Божхона институтида таълим жараёни самарадорлигини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Келгусида фарзандини бундан-да юқори натижаларга эришишда ота-онанинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида қайд этилди. Ўз ўрнида тингловчиларнинг яқинлари фарзандларининг ютуқларидан қувонгани, институтда яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланган ҳар бир ёш муваффақиятга эришишига ишонч билдиришди.

 

 

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг