Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда мини-футбол бўйича мусобақанинг минтақавий босқичи ўтказилди
2719
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари ходимлари ўртасида август ойида мини-футбол бўйича мусобақа ташкил қилинмоқда. Республика босқичига минтақавий босқичлардан ғолиб бўлган жамоалар иштирок этиши белгиланган.

Шу сабабли республика бўйлаб вилоят божхона бошқармалари ўртасида минтақавий босқичлари ўтказилиб келинмоқда. Навоий, Бухоро, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоят божхона бошқармалари ўртасидаги мусобақа Навоий шаҳридаги “Кимёгар” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

         Ўйинлар қизиқарли ҳамда шиддатли руҳда ташкил қилинган бўлиб, уйинни бевосита томоша қилган мухлислар бунинг гувоҳи бўлишди. Ҳар бир ўйин тенг курашларга бой ҳамда дўстона бўлиб ўтганлиги мусобақани янада безади. Турнир якунларига кўра республика босқичига Навоий ҳамда Сурхондарё вилояти божхона бошқармалари чиқишди.

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг