Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи фош бўлди
1198
Бугун мамлакатимиз бўйлаб наркотик моддалар савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, ҳаётга енгил-елпи кўз билан қаровчи айрим кимсаларнинг ҳамон бу оғу комига тушиб қолаётгани ачинарлидир.
Қинғир ишнинг қийиғи фош бўлди

Ушбу қора иллатни олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан контрабанда каналларини ёпиш, гиёҳванд ўсимликлар майдонларини йўқ қилиш ва гиёҳвандлик иллати ёйилишининг олдини олиш бўйича махсус комплекс операциялар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Қўштепа туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Н.Ю.нинг Қўштепа туманидаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 145 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаётгани ҳамда хонадон томорқасида 26 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг