Хусусан, қонунбузар фуқаролар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уриниш Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан ўз вақтида бартараф қилинди.
Жумладан, хориждан учиб келган фуқаро А.Б. ва Г.Н ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, уларнинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 110 миллион сўмга тенг бўлган жами 7900 дона “Монталин” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.09.2019