Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1316
Товар ва моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаролар М.М , Х.А. ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада,  ушбу шахслар декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан 17,7 миллион сўмлик товар моддий бойликларини яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро З.Бнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 2,9 миллион сўмлик 29 литр спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.

 Шунингдек, яна бир ҳолатда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига кириб келган йўловчи поезди белгиланган тарзда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида, вагонлардаги йўловчи фуқаролар Р.Н., Т.С. ва К.Ғ.лар салкам 21 миллион сўмлик парфюмерия ва кийим-кечак товарларини  божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юклари орасига яшириб, мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг