Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
1350
Божхона органлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро С.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 10660 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг