Самарқанд туманидаги “Stekloplastik” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган “Самарқанд вилоятида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш имкониятлари” мавзусидаги кўргазмали семинарда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, соҳага алоқадор мутахассислар бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни, унинг сифати билан яқиндан танишди.
Семинарда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида товарлар импорти таҳлили ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш таклифлари ҳақида сўз юритди.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, жорий йилда Самарқанд вилоятидаги 11 корхонада маҳаллийлаштириш дастури доирасида 25 дан ортиқ маҳсулот ўзлаштирилиши белгиланган. Мазкур семинарнинг ушбу корхонада ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Чунки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг 90 фоизи маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда.
Шундан сўнг семинар иштирокчилари “UZAuto TRAILER”ва“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” қўшма корхоналари фаолияти билан танишишди.
23.09.2019