Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди
1360
Божхона ходимлари республикамизга сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 90 миллион сўмлик 15 070 қадоқдаги дори-дармон воситалари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг