Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди
1360
Нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Бекобод авто чегара божхона постида божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.

Яъни қўшни мамлакатга чиқиш учун постга пиёда ҳолда кириб келган хорижий фуқаро Т.Э.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 6500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг