Унда вилоят божхона бошқармасининг Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бўлими катта инспектори А.Ҳақулов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда божхона соҳасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб берди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ соҳада хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими амалиётга жорий этилди. 2018 йил 1 декабрдан бошлаб “сариқ”ва “қизил” йўлаклар, 2019 йил 1 мартдан бошлаб “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди.
Натижада 2018 йил декабрь ва 2019 йил январь-февраль ойлари давомида Самарқанд вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан расмийлаштирилган божхона юк декларациялари “Хавфни бошқариш” тизими қўлланилган ҳолда “сариқ” йўлакка – 65,9 фоиз ва “қизил” йўлакка – 34,1 фоизни ташкил этган.
2019 йил 2019 йил март-август ойлари давомида ТИФ божхона постлари томонидан расмийлаштирилган БЮДлар “Хавфни бошқариш тизими” қўлланилган ҳолда “қизил” йўлак – 37,1 фоиз, “сариқ” йўлак – 34,0 фоиз, “яшил” йўлак – 28,9 фоизни ташкил этган.
Учрашув давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5755-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйида келтириб ўтилган товарлар импортида қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар бекор қилиниши таъкидлаб ўтилди:
– асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси;
– соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ-мой хом ашёси, шакар хом ашёси;
– қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, материал ва технологик жиҳозлар.
Шунингдек, давра суҳбати доирасида талаба-ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, шу орқали ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ҳамда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда товарлар экспортига берилаётган эътибордан самарали фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг институт талабалари – М.Салимова, Ш.Эрназаров, А.Раҳматовлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига божхоначилар томонидан жавоблар олишди.
Мазкур давра суҳбатлари вилоятдаги барча олий ўқув юртларида ўтказилиб келинмоқда.
20.09.2019