Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузарнинг уддабуронлигига чек қўйилди.
Хорижий фуқаро С.Н. томонидан 8 август куни олиб кирилган, қиймати 60 миллион сўмлик “ОПЕЛЬ ЗАФИРА” русумли енгил автомашина мамлакатимиз ҳудудида фуқаро С.Ш.га ноқонуний тарзда сотилгани ва фуқаро С.Ш. томонидан автомашина ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрилганлиги аниқланди.
Автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.09.2019