Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Volvo”лардаги найранглар фош бўлди
1247
Қонунбузар кимсалар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари ходимлари тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
“Volvo”лардаги найранглар фош бўлди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.Н. бошқарувида бўлган “Volvo” русумли юк автомашинаси белгиланган тарзда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг қўшимча юкхонасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилингаман 8,3 миллион сўмлик кийим кечаклар яширилганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост божхоначилари эътиборини қўшни мамлакатдан кириб келган “Volvo FH 4XT” русумли юк автомашинаси тортди ва фуқаро З.А. бошқарувидаги мазкур автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 23,6 миллион сўмлик товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг