Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Норин дарёси орқали резина қайиқда биоқўшимчаларни юртимизга олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди
1422
Божхоначилар мамлакатимизга сифати кафолатланмаган маҳсуотларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Норин дарёси орқали резина қайиқда биоқўшимчаларни юртимизга олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.А қўшни мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда Норин дарёси орқали резина қайиқ ёрдамида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик 234 дона биоқўшимча маҳсулотларини олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг