Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биофаол кўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
1532
Божхона ходимлари юртимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Сифати кафолатланмаган биофаол кўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда Фориш туманининг қўшни давлат билан чегарадош айланма йўлда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида ушбу ҳудудда номаълум шахслар томонидан юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринилган хўжалик сумкалари холислар иштирокида кўздан кечирилиб, саноқдан ўтказилганда умумий қиймати 933 350 000 сўмлик, 65 391 дона “Minoxidil” гель, “Montalin” ва “Samyun Wan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг