Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайёр ўқув дарслари ходимларнинг малакасини оширишда муҳим аҳамиятга эга
1551
Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича давлат органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сайёр ўқув дарслари ходимларнинг малакасини оширишда муҳим аҳамиятга эга

Шу ўринда, давлат органлари ходимларининг хуқуқий саводхонлигини ошириш, тарғибот ишларини жонлантириш, ходимларга билим ва кўникма беришда ўқув дарсларини ташкил этиш, ходимларни малака оширишга жалб этиш хам муҳим аҳамият касб этади. Худди шу мақсадда Давлат божхона қўмитаси, Божхона инcтитути малакали ходимлари ва ўқитувчилари ташаббуси билан ҳудудий божхона бошқармаларида ходимлар учун сайёр ўқув дарслари ташкил этилмоқда.

Ушбу дарсларда, Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг малакали ўқитувчилари божхона ходимларига қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришмоқда.

Шунингдек, шу билан бирга божхона органлари ходимларининг асосий иш жойларидан ажралмаган ҳолда билим савияси ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жойларда амалиёт билан назариянинг уйғунлигини таъминлаш ва энг асосийси коррупцияга қарши профилактик тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Ўқув дарслари жараёнида божхона ходимлари билан очиқ мулоқотлар суҳбатлар хамда викторина шаклида савол жавоблар ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берган божхона ходимларга Божхона институти ўқитувчилари томонидан тайёрланган божхона соҳасига оид ўқув қўлланмалар совға сифатида тақдим этилди. Шунингдек, ўқув дарслари давомида Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тайёрланган видеофильм намойиш этилди.

17.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг