Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – ҳалокатга йўл
1402
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари билан “Коррупция ҳалокатга йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупция – ҳалокатга йўл

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Османов очиб берар экан, у мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вактида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, давра суҳбатида сўзга чиққан Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси Н.Қутлымуратова коррупцияга қарши курашиш йўналишдаги ишларни жадаллаштиришда мазкур фармон билан белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтиб, бу борада божхона соҳасидаги ишлар самарадорлигини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашда ходимларни шахсий масъулиятини ошириш асосий мақсадга айланиши кераклигини эслатиб ўтди.

Бундан кейин сўзга чиққан бошқарманинг Ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими Қ.Хайдаров коррупция иллати ва унинг салбий оқибатлари, Қорақалпоғистон Республикаси божхона органларида коррупция ҳолатларига йўл қўмаслик ва унга қарши курашиш бўйича 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида амалга оширилган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди. Шунингдек, божхона органлари тизимида коррупцияга алоқадор вазиятларга гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

16.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг